Дам олиш кунлари қандай об-ҳаво кузатилади?
Бу қизиқ
−
15 Октябрь 2021
6349Ўтган дам олиш кунлари ёғиб ўтган ёмғир ва кескин совуқдан сўнг, ушбу ҳафта давомида Ўзбекистонда қуёшли ва илиқ об-ҳаво кузатилди.
Гидрометеорология хизмати маркази маълумотига кўар, ушбу дам олиш кунлари ва кейиги ҳафта бошида республика бўйича кучсиз шамоллар билан булутсиз об-ҳаво сақланиб туради.
Кечаси ва эрталаб ҳали жуда салқин, 6-9° илиқ атрофида бўлади, кун давомида қуёш ҳавони 22-25° илиққача иситади. Бу октябр ойининг ўрталари учун бўлган меъёрий қийматлардан 2-3° га юқоридир. Бироқ, шуни эслатиб ўтамизки, энг иссиқ бўлган октябр ойларида Тошкентда кундуз кунги ҳарорат 32-35° илиққача кўтарилган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь