Дам олиш кунлари қандай об-ҳаво кузатилади?
Бу қизиқ
−
16 Июль 2021
8546Бугун, 16 июль куни Ўзбекистонда июль ойининг ўртасидаги қийматлар учун меъёридан паст бўлган ҳаво ҳарорати билан чилла учун хос бўлмаган об-ҳаво кузатилмоқда.
Республиканинг марказий ва жануби-шарқий ҳудудлари бўйича кун давомида ҳавонинг ўзгариши сақланиб туради, Тошкент, Aндижон, Наманган, Фарғона вилоятларида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 30-33 даражани, шимолда ва жанубда 36-39 даражагачани ташкил этади.
Шанба ва якшанба кунлари салқин ҳаво массаси Ўзбекистон ҳудуди чегарасидан четга чиқади ва ҳаво ҳарорати меъёрий қийматларгача кўтарилади. Ушбу кунларда республиканинг барча ҳудудларида асосан кам булутли об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Ҳаво кундуз кунлари 35-38 даражагача исийди.
Шанба ва якшанба кунлари, фақат Наманган ва Фарғона вилоятларининг тоғли ҳудудларида, шунингдек Қирғизистоннинг тоғли ҳудудларида, Фарғона водийси билан чегарадош қисмида қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин. Бу маҳаллий ёмғирлар Aндижон, Наманган, Фарғона вилоятларининг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида сел тошқинлари шаклланишига сабаб бўлиши мумкин. Шунинг учун, Ўзгидромет аҳолини ушбу ҳудудларда жойлашган дам олиш масканларига бормасликни қатъий тавсия этади.
LiveБарчаси