Дам олиш кунлари ҳаво ҳарорати пасаяди

Бу қизиқ 10001
image

Дам олиш кунлари ҳарорат пасайиши кутилмоқда. Баъзи жойларда момақалдироқли қисқа муддатли ёмғир ёғади. Бу ҳақда Гидрометеорология хизмати маркази маълум қилди.

Бугун кун давомида мамлакат ҳудудининг катта қисмида қуруқ ва бироз иссиқ об-ҳаво сақланиб туради. Фақат республиканинг шимолида, куннинг иккинчи ярмида Тошкент вилоятида ва Фарғона водийси вилоятларида қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Кундузи ҳаво ҳарорати 34-39 даража атрофида, жанубда баъзи жойларда 40-42 даражагача бўлади.

11 июнда Ўзбекистон ҳудудига Кавказ ҳудудларидан бироз нам ва нисбатан салқин ҳаво кириб келади. Қорақалпоғистонда, Хоразм, Бухоро, Навоий вилоятларида, 11-12 июнда Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида ва Фарғона водийси вилоятларида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин.

13 июнда фақат Тошкент вилоятида ва Фарғона водийси вилоятларида қисқа муддатли ёмғир ёғиши ва момақалдироқ бўлиши мумкин. Республиканинг қолган ҳудудларида ёғингарчилик кутилмайди.

10-12 июнда республиканинг айрим жойларида шамол 17-22 м/с гача кучайиши кутилмоқда, чанг-тўзонлари кузатилиши мумкин.

Республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида 10-14 июнда вақти-вақти билан қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлади, сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин. Айрим жойларда дўл ёғиши эҳтимоли бор.

Кундузи ҳаво ҳарорати аста-секин пасаяди ва 12 июнга келиб 31-33 даражани ташкил этади.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 253
Рейтинг: 3
Теглар
t
×