Дам олиш куни қандай об-ҳаво кузатилади?

Бу қизиқ

image

Бугун, 12 июнда охирги кунларда мамлакатга нисбатан салқин ҳаво олиб кирган антициклон чегараси Ўзбекистон ҳудудидан чекинишни бошлайди. Кундузги ҳарорат аста-секин кўтарилиб, 33-35 даражага, шимолда, жануб ва чўл зонасида 37 даражагача етади.

Бутун республика бўйича об-ҳаво ёғингарчиликсиз бўлади, фақат тоғли туманларда куннинг иккинчи ярмида айрим жойларга қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.

Дам олиш кунлари республика ҳудудига жанубдан иссиқ ва қуруқ ҳаво тарқалади. Тунги ҳарорат 18-20 даража атрофида бўлади, кундузи термометр устунчаси 35-37 даражагача, шимолда, жануб ва чўл зонасида 38-40 даражагача кўтарилади, бу ўртача кўп йиллик қийматлардан 2-4 даражага юқори.

Барча вилоятларда асосан ҳаво очиқ бўлади, фақат республиканинг тоғли ҳудудларида шанба куни об-ҳаво бироз беқарор бўлади, куннинг иккинчи ярмида қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.


Мақола муаллифи

Теглар

об-ҳаво

Баҳолаганлар

84

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг