Даҳшатли ЙТҲ: тез ёрдам ҳайдовчиси ва шифокор вафот этди

Жамият

image

Бухоро вилояти Пешку туманида рўй берган мудҳиш йўл-транспорт ҳодисаси натижасида тез ёрдам автомобили ҳайдовчиси ва шифокори вафот этди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ хабар бермоқда. 

ЙТҲ бугун, 7 июль куни соат 05:25 ларда, Бухоро вилояти ҳудудидан ўтган А-380 “Ғузор-Бухоро-Нукус-Бейнеу” автомобиль йўлининг 345-километрида содир бўлган. 

Тез тиббий ёрдам ҳайдовчиси 1988 йилда туғилган Е.П. Damas русумли транспорт воситасини бошқариб кетаётиб эҳтиётсизлиги оқибатида йўл четида тўхтаб турган ҳайдовчи 1970 йилда туғилган А.С. бошқарувидаги Isuzu русумли юк автомашинасининг орқа қисмига бориб урилган.

ЙТҲ натижасида Damas русумли транспорт воситаси ҳайдовчиси 32 ёшли Е.П. ва йўловчиси 28 ёшли А.Х.лар оғир тан жароҳатлари олиб, воқеа жойида вафот этишган.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Пешку тумани ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 266-моддаси 3-қисми "а" банди (одамлар ўлимига сабаб бўлган транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

ЙТҲ Бухоро

Баҳолаганлар

1644

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг