Даҳанаки жанг: АҚШ ва Хитой бир-бирини инсон ҳуқуқларини бузишда айблади

Олам 2932
image

Америка Қўшма Штатлари ва Хитой вакилларининг ўзаро учрашувида томонлар бир-бирини инсон ҳуқуқларини бузишда айблади. Бу ҳақда ХХР Ҳукуматининг расмий ахборот агентлиги “Синхуа” хабар бермоқда.

Анкориcдаги икки кунлик йиғилишда АҚШ томонидан Давлат котиби Энтони Блинкен ва миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Жейк Салливан қатнашган. Хитой томонидан КПК Марказий Қўмитаси ташқи ишлар комиссияси канцлер идораси бошлиғи Ян Цзечи ва Ташқи ишлар вазири Ван И қатнашган.

Қайд этилишича, музокаралар ўзаро танқидсиз ўтмаган, Блинкен Хитойнинг Гонконг, Шинжон ва Тайвандаги ҳаракатлари ҳамда АҚШга қарши киберҳужумлар “глобал барқарорликни сақлайдиган қоидаларга асосланган тартибга таҳдид солмоқда”, дея таъкидлаган.

Ян Цзечи, ўз навбатида, Америка Қўшма Штатлари инсон ҳуқуқларини бузаётгани ва афроамерикаликларни ўлдираётгани ҳамда Вашингтон ХХР ишларига аралашмаслиги кераклигини таъкидлаган.

Маълум қилинишича, Анкориже, Аляска, Хитой ва АҚШдаги музокаралар якунлари бўйича иқлим ўзгаришига қарши курашиш учун қўшма ишчи гуруҳ тузишга келишиб олган.

“Иккала томон ҳам иқлим ўзгариши бўйича мулоқот ва ҳамкорликни кенгайтириш тарафдоридир ҳамда ҳар икки томон иштирокида иқлим ўзгариши бўйича Хитой-АҚШ қўшма ишчи гуруҳини тузади”, дейилади баёнотда.

АҚШ Президентининг маслаҳатчиси Салливан музокаралардан сўнг улар қатъий ва тўғри позицияда эканлигини айтган. Унинг қўшимча қилишича, томонлар “жуда очиқ суҳбат” ўтказган. Блинкен АҚШ ва Хитойнинг айрим соҳалардаги манфаатлари бир-бирига тўғри келиши мумкинлигини таъкидлаган. Котиб Пекин ва Вашингтон Эрондан Афғонистонгача бўлган масалалар бўйича дипломатик ишларни давом эттиришини тушунтирган.

Умиджон Нозимжонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 103
Рейтинг: 3
t
×