COVID-19: Ўзбекистоннинг 11 ҳудудидан беморлар аниқланди, 1 киши вафот этди

Жамият 10210
image
-

Кеча, 19 апрель куни Ўзбекистоннинг 11 ҳудудида 243 ҳолатда коронавирус қайд этилиб, бир нафар бемор вафот этди. Бу ҳақда Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.

Жорий йилнинг 19 апрель ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 243 нафарга ортиб, 87 225 кишини ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг:

  • 4 нафари Қорақалпоғистон Республикасида;
  • 2 нафари Андижон вилоятида;
  • 8 нафари Бухоро вилоятида;
  • 3 нафари Навоий вилоятида;
  • 4 нафари Наманган вилоятида;
  • 13 нафари Самарқанд вилоятида;
  • 3 нафари Сирдарё вилоятида;
  • 2 нафари Сурхондарё вилоятида;
  • 2 нафари Хоразм вилоятида;
  • 34 нафари Тошкент вилоятида;
  • 168 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлгани сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Кеча кун давомида:

  • Қорақалпоғистон Республикасида 9 нафар;
  • Навоий вилоятида 1 нафар;
  • Наманган вилоятида 3 нафар;
  • Самарқанд вилоятида 73 нафар;
  • Сирдарё вилоятида 6 нафар;
  • Сурхондарё вилоятида 4 нафар;
  • Фарғона вилоятида 3 нафар;
  • Тошкент вилоятида 31 нафар;
  • Тошкент шаҳрида 96 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 84533 (+226) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 97 фоизни ташкил қилмоқда.

Шунингдек, 1 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 639 нафарни ташкил қилди.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 2053 нафар бемордан 238 нафари оғир, 109 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Умиджон Нозимжонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 269
Рейтинг: 3
t
×