COVID-19: Ўзбекистонда коронавирусдан даволанганлар сони 91 минг нафардан ошди
Жамият
−
13 Май 2021
5395Кеча, 12 май куни Ўзбекистонда 325 нафар бемор коронавирусдан тузалиб, касалликдан соғайганларнинг сони умумий 91301 нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 95 фоизни ташкил этмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Кеча кун давомида:
- Қорақалпоғистон Республикасида 3 нафар;
- Андижон вилоятида 30 нафар;
- Бухоро вилоятида 5 нафар;
- Жиззах вилоятида 14 нафар;
- Қашқадарё вилоятида 13 нафар;
- Навоий вилоятида 4 нафар;
- Самарқанд вилоятида 64 нафар;
- Сирдарё вилоятида 6 нафар;
- Сурхондарё вилоятида 2 нафар;
- Фарғона вилоятида 12 нафар;
- Хоразм вилоятида 12 нафар;
- Тошкент вилоятида 41 нафар;
- Тошкент шаҳрида 119 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 91301 (+325) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 95 фоизни ташкил этмоқда.
Шунингдек, 12 май куни Ўзбекистонда 395 нафар кишида коронавирус аниқланиб, ушбу инфекцияси билан оғриганларнинг умумий сони 95826 нафарга етди.
Янги касалланиш ҳолатларининг:
- 8 нафари Қорақалпоғистон Республикасида;
- 7 нафари Андижон вилоятида;
- 6 нафари Бухоро вилоятида;
- 4 нафари Жиззах вилоятида;
- 6 нафари Қашқадарё вилоятида;
- 3 нафари Навоий вилоятида;
- 6 нафари Наманган вилоятида;
- 65 нафари Самарқанд вилоятида;
- 7 нафари Сирдарё вилоятида;
- 5 нафари Сурхондарё вилоятида;
- 15 нафари Фарғона вилоятида;
- 1 нафари Хоразм вилоятида;
- 63 нафари Тошкент вилоятида;
- 163 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Шунингдек, 1 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 667 нафарни ташкил қилди.
Айни пайтда тиббиёт муассасаларида 3858 нафар бемор даволанмоқда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь