COVID-19: Ўзбекистонда 200 дан ортиқ бемор аниқланди

Жамият

image
0:00
0:00
download

Жорий йилнинг 13 апрель ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 212 нафарга ортиб, 85 503 кишини ташкил этмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг:

  • 13 нафари Қорақалпоғистон Республикасида;
  • 2 нафари Андижон вилоятида;
  • 4 нафари Бухоро вилоятида;
  • 1 нафари Жиззах вилоятида;
  • 2 нафари Қашқадарё вилоятида;
  • 1 нафари Навоий вилоятида;
  • 3 нафари Наманган вилоятида;
  • 10 нафари Самарқанд вилоятида;
  • 3 нафари Сирдарё вилоятида;
  • 3 нафари Фарғона вилоятида;
  • 2 нафари Хоразм вилоятида;
  • 23 нафари Тошкент вилоятида;
  • 145 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Кеча кун давомида:

  • Бухоро вилоятида 5 нафар;
  • Навоий вилоятида 1 нафар;
  • Наманган вилоятида 3 нафар;
  • Хоразм вилоятида 7 нафар;
  • Тошкент вилоятида 21 нафар;
  • Тошкент шаҳрида 138 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 83264 (+175) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 98 фоизни ташкил қилмоқда.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 1605 нафар бемордан 229 нафари оғир, 104 нафари эса ўта оғир аҳволда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

65

Рейтинг

3.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг