COVID-19: Шифохонадаги беморлар 2400 нафардан ошди, бир киши вафот этди

Жамият

image

Кеча, 22 апрель куни Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида  коронавирус билан касалланиш ҳолатлари қайд этилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Соғлиқни саққлаш вазирлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда. 

Жорий йил 22 апрель ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 345 кишига ортиб, 88 280 нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг:

  • 5 нафари Қорақалпоғистон Республикасида;
  • 5 нафари Андижон вилоятида;
  • 9 нафари Бухоро вилоятида;
  • 8 нафари Жиззах вилоятида;
  • 1 нафари Қашқадарё вилоятида;
  • 3 нафари Навоий вилоятида;
  • 5 нафари Наманган вилоятида;
  • 34 нафари Самарқанд вилоятида;
  • 4 нафари Сурхондарё вилоятида;
  • 3 нафари Сирдарё вилоятида;
  • 3 нафари Фарғона вилоятида;
  • 1 нафари Хоразм вилоятида;
  • 58 нафари Тошкент вилоятида;
  • 206 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Кеча кун давомида:

  • Қорақалпоғистон Республикасида 12 нафар;
  • Бухоро вилоятида 6 нафар;
  • Жиззах вилоятида 4 нафар;
  • Қашқадарё вилоятида 1 нафар;
  • Наманган вилоятида 5 нафар;
  • Самарқанд вилоятида 20 нафар;
  • Сирдарё вилоятида 8 нафар;
  • Фарғона вилоятида 3 нафар;
  • Тошкент вилоятида 32 нафар;
  • Тошкент шаҳрида 134 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 85232 (+225) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 97 фоизни ташкил қилмоқда.

Шунингдек, 1 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 641 нафарни ташкил қилди.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 2407 нафар бемордан 238 нафари оғир, 113 нафари эса ўта оғир аҳволда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

126

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made