COVID-19: Шифохонада даволанаётганлар сони 4 мингга яқинлашди
Жамият
−
14 Май 2021
4367Ўзбекистонда 4 минг нафарга яқин бемор коронавирусга қарши даволанмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Жорий йилнинг 13 май ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 291 кишига ортиб, 96 117 нафарни ташкил этмоқда.
Янги касалланиш ҳолатларининг:
- 8 нафари Қорақалпоғистон Республикасида;
- 7 нафари Андижон вилоятида;
- 7 нафари Бухоро вилоятида;
- 3 нафари Жиззах вилоятида;
- 5 нафари Қашқадарё вилоятида;
- 2 нафари Навоий вилоятида;
- 6 нафари Наманган вилоятида;
- 26 нафари Самарқанд вилоятида;
- 6 нафари Сирдарё вилоятида;
- 1 нафари Сурхондарё вилоятида;
- 20 нафари Фарғона вилоятида;
- 8 нафари Хоразм вилоятида;
- 68 нафари Тошкент вилоятида;
- 124 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Кеча кун давомида:
- Бухоро вилоятида 4 нафар;
- Наманган вилоятида 12 нафар;
- Хоразм вилоятида 6 нафар;
- Тошкент вилоятида 48 нафар;
- Тошкент шаҳрида 136 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 91 507 (+206) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 95 фоизни ташкил этмоқда.
Айни пайтда тиббиёт муассасаларида 3943 нафар бемор даволанмоқда.
LiveБарчаси