“Чорвоқ”қа директор тайинланди
Жамият
−
02 Февраль 2023
16701Ҳукуматнинг 2023 йил 2 февралдаги 48-сон қарорига аcосан Олим Муродуллаевич Омонов “Чорвоқ” туристик рекреацион зонаси дирекцияси” давлат унитар корхонаси директори этиб тайинланди. Бу ҳақда Бош вазир матбуот хизмати ходими Бекзод Ҳидоятов маълум қилди.
Олим Омонов бунга қадар Вазирлар Маҳкамаси Ҳудудларни комплекс ривожлантириш, коммуникациялар, қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги масалалари котибиятида масъул лавозимда ишлаган.
Шунингдек, у “Uztelecom” АЖда кузатув кенгаши аъзоси сифатида ҳам фаолият юритган.
LiveБарчаси