ЧЛда ҳафтанинг энг яхши футболчиси аниқланди

Спорт

image

УЕФА ЧЛ гуруҳ босқичи 1-турнинг энг яхши футболчиси номини эълон қилди.

Бу номга "Зальцбург"нинг 19 ёшли ҳужумчиси Эрлин Холанд лойиқ деб топилди.

Норвегиялик футболчи "Генк"га қарши ўйинда хет-трик қайд этди ва астрияликларнинг 6:2 ҳисобида ғалаба қозонишига ҳисса қўшди.
Transfermarkt футболчини 12 миллион еврога баҳоламоқда.

Холанд жорий мавсум Австрия чемпионатида 7та ўйинда майдонга тушиб, 11та гол ва 4та ассистга эришган.

Маълумот учун, Эрлин Холанд 2000 йилда туғилган. У катталар футболига жуда эрта кирган. Эрлин 15 ёшида "Брюне" клуби учун иккинчи муҳим Норвегия лигасида дебютини ўтказди.

Биринчи ўйини 2016 йил 12 майда Ранхаймга қарши бўлиб ўтди, Ўйинда Холанд иккинчи бўлимда алмаштирилди. 2017 йил феврал ойида Холанд "Молде" клуби билан шартнома имзолади. 2017 йил 4 июнда у Норвегия чемпионатидаги дебютини "Сарпсборг"га қарши ўтказди ва 71-дақиқада Фредрик Брустад ўрнига майдонга тушди. 2017 йил 6 август куни у ўзининг биринчи профессионал футбол голини "Тромсо"га қарши урди.

Умуман олганда, дебют мавсумида у 14 та ўйин ўтказди ва 2 та голли узатмани амалга оширган.
 


Мақола муаллифи

Теглар

Эрлинг ҳафтанинг

Баҳолаганлар

7

Рейтинг

3.4

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар