“Чиройли” авторақамлар рўйхати ва нархи янгиланди
Жамият
−
22 Июнь 2023
23534Оширилган тўлов ставкалари бўйича бериладиган I, IA, IE, IАE, III, IIIA, IIIE, IIIАE типидаги автотранспорт воситалари учун рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларининг рўйхати янгиланди. Бу бўйича кеча, 21 июнь куни ҳукумат томонидан “Автомототранспорт воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва уларга рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларини бериш тартибини такомиллаштириш тўғрисида”ги қарорга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
Унга кўра, 2023 йил 1 июлдан аукцион савдолари орқали сотилиши белгиланмаган, ҳарфлари бир хил комбинацияда бўлган 680 жуфт давлат рақами белгилари 6-тоифага доир бошланғич нархда аукцион савдоларига қўйилади.
Шунингдек, автомобиль бошқа шахсга ўтказилганда унинг оширилган ставкада олинган “чиройли рақами” йўл ҳаракати хавфсизлиги органларида 12 ойга сақланиши мумкин. Ундан кейин яна 12 ойга сақлаш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 баравари (330 минг сўм) миқдорида пул тўланади.
Илгари қўшимча 12 ой сақлаш тартиби бўлмаган, 12 ойдан кейин “чиройли рақам” олиб қўйилган.
Аукционда рақобат тартиботи амалга ошмади деб эътироф этилганда (иккинчи ғолиб рад этган ёки харидорлар мавжуд бўлмаганда), ахборот тизимида автотранспорт воситалари учун РЎДРБ (рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгилар)ини оширилган тўлов ставкаси бўйича беришни 5 кун муддат ичида автоматик равишда қайтадан эълон қилинади.
Илгари аниқ муддат белгиланмаган.
LiveБарчаси