Чироқчида ЙҲХБ бошлиғи пора билан ушланди
3-саҳифа
−
04 Март 2022
12248Қашқадарё вилояти Чироқчи тумани Йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлими бошлиғи фуқародан пора олаётган вақтда қўлга олинди. Бу ҳақда вилоят прокуратураси Матбуот хизмати маълум қилди.
Қайд этилишича, Чироқчи тумани ИИО ФМБ ЙҲХБ бошлиғи С.Умаров ва унинг жиноий шериги фуқародан 130 минг сўм пора олаётган вақтда вилоят прокуратураси ҳамда Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг вилоят бошқармаси ходимлари томонидан қўлга олинган.
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 210-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган. Гумонланувчилар процессуал тартибда ушланган.
LiveБарчаси