Чироқчида номаълум қиз ҳокимлик биноси олдида аёвсиз калтакланди (видео)

Local

image

Ижтимоий тармоқларда Қашқадарё вилояти Чироқчи тумани ҳокимлиги биноси ёнида ёш қизнинг ваҳшийларча калтаклангани акс этган видео тарқалди. Вилоят прокуратураси Матбуот хизмати ҳолат юзасидан муносабат билдирди.

Аниқланишича, жорий йилнинг 24 апрель куни соат 22:00 ларда Чироқчи тумани Мустақиллик кўчасидаги автошоҳбекатда фуқаро Т.Н.ни ўзига нотаниш бўлган шахс уриб тан жароҳати етказган.

Маълум қилинишича, олиб борилган терговга қадар текширувда аниқланган ҳолатлар бўйича 2 май куни Жиноят Кодексининг 277-моддаси (Безорилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Тергов жараёни Қашқадарё вилояти прокуратураси томонидан назоратга олинган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Сурхондарёда келин қайноғаси томонидан тепиб калтакланган эди.


Tags

Rate Count

1359

Rating

3

Rate this article

Share with your friends