Чирчиқ дарёси устидан янги кўприк қурилди
Жамият
−
15 Июль 2019
5244“Ўзбекистон темир йўллари” АЖга қарашли “Кўприкқурилиш” трести УК мутахассислари томонидан Оҳангарон ва Махтумқули кўчалари кесишмасида шу кунгача ҳали юртимизда қўлланилмаган 3 поғонали йўл ўтказгич қурилмоқда.
Акциядорлик жамияти Матбуот хизмати хабарига кўра, лойиҳа доирасида Тошкент вилоятининг Паркент, Юқори Чирчиқ, Бўстонлиқ туманларига элтувчи умумий узунлиги 19,2 км. бўлган янги замонавий магистраль ҳам бунёд этилди. Ўзбекистон Республикаси президентининг 2018 йил 29 мартдаги ПҚ-3632 сонли қарорига мувофиқ мазкур йўналишда кўприксозлар томонидан Чирчиқ дарёси устидан ўтувчи автомобиллар учун мўлжалланган янги кўприк қад ростлади.
Лойиҳалаштириш ишлари “Боштранслойиҳа” АЖ муҳандислари томонидан ишлаб чиқилган. Кўприкнинг умумий узунлиги 256 метр бўлиб, жами 9 та (устойлари билан) таянч устунлари оралиғида монтаж қилинадиган 1 та (24 метр) ва 7 та (33 метр) оралиқ қурилмалардан (балкалар) ташкил топади. Таянч устунларининг пойдевори диаметри 1,5 ва 1,7 метрли 25 метргача чуқурликка бурғилаб ўрнатиладиган 78 та қозиқлардан (сваи) иборат бўлиб, жами 112 дона оралиқ қурилмалари (балка) ўрнатилган.
Кўприкнинг кенглиги 30,8 метрни ташкил этади. Мазкур иншоот 6 йўналишда автомобиллар ҳаракати учун мўлжалланган. Шунингдек, кўприкни барпо этишда пиёдалар йўлагига ҳам алоҳида эътибор қаратилган. Қурилиш-монтаж ишлари «13-кўприкқурилиш отряди» ишчи-ходимлари томонидан амалга оширилди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь