Чиқиндихонага айланган бозорда дон сотаётган савдогарлар. Ҳолатга изоҳ берилди

Жамият

image

Ижтимоий тармоқда “Андижон жаҳон бозори” чиқиндихонага айлангани ва у ерда савдогарлар дон махсулотларини сотаётгани акс этган видео тарқалди. Санитария-эпидемиологик осойишталик va жамоат саломатлиги хизматининг Андижон вилоят бошқармаси бошлиғи ўринбосари Илхомиддин Сотволдиев ҳолат юзасидан QALAMPIR.UZ’га изоҳ берди.

Илхомиддин Сотволдиевнинг сўзларига кўра, ушбу ҳудуд “Жахон савдо комплекси” АЖ га қарашли маиший чиқиндиларни сақлаш жойи бўлган. Хафтанинг ҳар пайшанба вa якшанба кунлари бу ерга якин туманлардан махаллий дехқонлар қишлоқ хўжалиги va дон махсулотларини олиб келиб сотган.

“Ижтимойи тармоқда тарқалган тасвирларда чиқиндиларни o‘z вақтида олиб чиқиб кетилмаганлиги сабаб тўпланган чиқиндилар ҳар томонга сочилиб кетгани акс этган. Одатда чиқиндихона атрофидаги йўлда қўшни туманлардан келган деҳқонлар қишлоқ хўжалиги va дон махсулотларини олиб келиб сотади”, дейди Илхомиддин Сотволдиев.

Таъкидланишича, мазкур ҳолат бўйича ўрганиш ишлари олиб борилган, худудда тўпланиб қолган чиқиндилар тозаланган. Эътирозларга сабаб бўлган холат бўйича "Жахон савдо комплекси" АЖ рахбарига огохлантириш берилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

110

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг