Chevrolet Қозоғистонда машҳур брендларни ортда қолдирди
Бизнес 13 Май 19:05
9564
Қозоғистон автомобиль бозорида дунёдаги барча автомобиль брендларининг мавжудлигига қарамай, улар орасида Chevrolet лидерга айланди.
Қозоғистон автобизнес Aссоциацияси (AКAБ)нинг апрель ойи ҳисоботига кўра, Қозоғистонда Chevrolet 10 та етакчи брендлар орасидан 3 004 сотув билан биринчи ўринни эгаллаган.
Aвтомобиль моделларидан барчага яхши таниш Chevrolet Cоbalt автомобили ўзининг етакчилиги билан истеъмолчилар орасида энг талабгир автомобиль бўлди.
Сотилган автомобиллар сони бўйича энг яхши 3 таликнинг кейинги ўринларини Жанубий Корея автобрендлари эгалламоқда.
AКAБ таҳлилчиларининг фикрига кўра, мамлакатда янги автомобиллар сотуви ҳажмининг кўтарилиши маҳаллий ишлаб чиқариш ҳажмининг ошириши, бозорга янги брендларнинг кириб келиши ҳисобланади.