Chery UNICEF ва IUCN билан шартнома имзолади ва Хитойда хайрия велопойгаси ўтказди
Бизнес
−
22 Октябрь 2023
2836Chery автомобиль бренди UNICEF ва IUCN (Табиатни муҳофаза қилиш халқаро иттифоқи) билан шартнома имзолади ва Хитойда хайрия велопойгаси ўтказди
Chery Хитойнинг Уху шаҳрида UNICEF ва IUCN (Табиатни муҳофаза қилиш халқаро иттифоқи) билан ҳамкорлик шартномасини имзолади ва хайрия велопойга ўтказди. 600 та халқаро ОАВнинг вакиллари ва 40 мамлакатдан фойдаланувчилар Черйнинг глобал ижтимоий фаровонликка содиқлигига ва экологик ҳаёт тараққиётига гувоҳ бўлиш учун Уху шаҳридаги Chery Auto бош қароргоҳида йиғилди.
Партия қўмитаси котиби ва Chery Holding гуруҳи раиси, жаноб Инь Тонъюэ ҳамроҳлигида бошқа раҳбарлар ҳам UNICEF ва IUCN (Табиатни муҳофаза қилиш халқаро иттифоқи) меҳмонлари билан суҳбатда иштирок этишди. Cheryʼнинг Ухуда ҳам, чет эл бозорларида ҳам ижтимоий фаровонликка содиқлиги муҳокама қилинди ва юқори баҳоланди.
Chery Group ташкил этилганидан бери ҳар доим ижтимоий масъулиятни ўз миссияси сифатида қабул қилиб, инновацион ривожланиш ва иқтисодий манфаатларни оширишга интилади, компания турли хил ижтимоий фаровонлик дастурларида, жумладан, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, камбағалликни мақсадли камайтириш ва глобал миқёсда таълим хайрияларида фаол иштирок этиб келади
Тадбир куни Chery UNICEF билан расман шартнома имзолади. Келгуси икки йил ичида Chery Хитой, Мексика, Жанубий Африка ва Туркиядаги таълим дастурларини қўллаб-қувватлаш учун UNICEFʼнинг «Глобал таълим тематик дастури»га 6 миллион доллар ажратади.
Chery, шунингдек, IUCN (Табиатни муҳофаза қилиш халқаро иттифоқи) билан атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, ўрмонлар, ботқоқ ерлар ва океанларни тиклашда инновацион ёндашувларни ўрганиш масаласида ҳамкорлик меморандумини имзолади. Ушбу ҳамкорлик бутун дунё бўйлаб атроф-муҳитни сақлашга ёрдам беришга қаратилган
«Cheryʼнинг вазифаси ҳеч қачон оддий автомобиль илмий-тадқиқот ва ишлаб чиқариш компанияси бўлиш бўлмаган. Биз ижтимоий ва тарихий масъулиятимизни чуқур англаймиз. Биз Chery ривожланишига доимий ҳисса қўшиш, ижтимоий тараққиётни рағбатлантириш ва яхшироқ турмуш тарзини яратиш учун глобал ресурслар ва ҳамкорларни бирлаштирамиз», — деди Chery Holdings Group раиси Инь Тонъюэ ҳужжатларни имзолаш маросимидаги нутқи давомида
«Бугунги «Жамоат манфаати учун велопойга тадбиримиз» мавзуси «Янги ҳаётга саёҳат — яшил ҳаётга саёҳат»дир. Биз Chery компаниясининг корпоратив ташкилот сифатидаги роли ва кучини янада кўрсатиш, яшил ва экологик ғояларни илгари суриш ва кам углеродли саёҳат тенденциясига раҳбарлик қилишни мақсад қилганмиз. Умид қиламизки, бизнинг фойдаланувчилар билан алоқамиз автомобилдан бошланади, лекин ундан ташқари барқарор турмуш тарзи ва шахсий дам олиш тажрибасига қадар кенгаяди», — деб таъкидлади Инь Тонъюэ очилиш маросимидаги нутқида.
Велопойганинг бошланғич нуқтаси Хитойнинг Уху шаҳридаги муниципал ҳукумат майдони, марра чизиғи эса Шеншань боғида бўлди. Маршрут бўйлаб бир нечта назорат пунктлари мавжуд бўлиб, бу иштирокчиларга яшил саёҳат лаҳзаларини суратга тушириш имконини берди. Cheryʼнинг турли мамлакатлардаги фойдаланувчилари пойга пайтида яшил манзара, замонавий ривожланиш ва ҳаётийлиги билан ажралиб турадиган Уху шаҳрининг гўзаллигини яқиндан томоша қилишди.
Велопойгада қатнашган кўплаб иштирокчилар Cheryʼнинг она шаҳри Уху гўзал шаҳар бўлиб, экологик тоза ва кам углеродли турмуш тарзига эътибор қаратишини таъкидлади. Chery шу сабабли ҳам яшил ва кам углеродли саёҳатни тарғиб қилади.
Chery доимий равишда яшил ва кам углеродли сиёсатни энг муҳим стратегик йўналиш сифатида кўриб, кам углеродли табиат тамойилларига эътибор қаратади.
UNICEF ва IUCN (Табиатни муҳофаза қилиш халқаро иттифоқи) билан шартномалар имзолаш ва хайрия пойгасини ўтказиш Cheryʼнинг жамият фаровонлигига бўлган садоқатини ва масъулиятини акс эттиради. Chery ўзининг хориждаги ривожланиши давомида нафақат мезбон мамлакатларга юқори сифатли маҳсулотлар ва хизматларни етказиб беришга ва кўпроқ маҳаллий иш ўринларини яратишга интилади, балки ўзининг ижтимоий масъулиятини фаол бажаради ва маҳаллий табиий офатларга ёрдам бериш, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва бошқалар каби турли жамоат ташаббусларини қўллаб-қувватлайди. Chery келажакда тобора яхшиланиш йўлида қаттиқ ишлашда ва янги даврда автомобиль саноатининг тўлиқ кучини намойиш этишда давом этади.
Ушбу тадбирда Chery брендининг Ўзбекистондаги расмий вакиллари, шунингдек, ОАВ вакиллари, блогерлар ва Chery автомобиллари эгалари иштирок этди.
Айтиш жоизки, Chery Ўзбекистонда ижтимоий ва экологик лойиҳаларни амалга оширишни ва шу орқали ўзининг глобал миссиясини давом эттиришни режалаштирмоқда.
Батафсил маълумот учун сайтимизга ташриф буюринг https://cheryauto.uz/
Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Instagram’да янгиликлардан хабардор бўлинг
Facebook’да янгиликлардан хабардор бўлинг
YouTube каналимизга аъзо бўлинг
Chery Uzbekistan дилерлик тармоқларида бепул тест драйв мавжуд.
Автомобиллар ҳақида батафсил маълумотни +998 71 276 55 55 телефон рақами орқали ёки Telegram боти орқали олишингиз мумкин.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь