Челябинскдаги оммавий қотилликни амалга оширган шахс ҳибсга олинди
Жамият
−
05 Май 2019
4660Челябинск вилоятидаги хусусий турар-жой биносида содир этилган беш кишини, шу жумладан 4 яшар болани ваҳшийларча ўлдиришда гумон қилинган шахс маҳаллий аҳоли вакили эди, дея хабар беради Россия
Тергов қўмитаси.
Тергов маълумотларига кўра, 4 май куни Нязепетровск шаҳридаги турар-жой биносида тўрт нафар киши ва тўрт ёшли боланинг пичоқ билан жароҳатланган жасадлари топилиб, жиноий иш очилган.
Шунингдек, ҳуқуқ-тартибот идоралари маълумотларига кўра, ушбу хонадонда ногиронлар аравачасида яна бир бола топилган бўлиб, у тирик бўлган.
Маълум бўлишича, гумонланувчи шахс Россия федерацияси Жиноят процессуал кодексининг 91-моддаси бўйича ҳибсга олинган.
“Тергов қўмитаси ва милиция ходимларининг тезкор равишда олиб бораётган тергов ҳаракатлари туфайли жиноятда гумонланган шахч тезда аниқланиб, қотилликка алоқадорлиги текширилмоқда” – дейилади Тергов қўмитаси хабарида.
LiveБарчаси