Буюк Британиянинг ҳарбий самолёт ташувчи кемалари Ўрта Ер денгизига кирди

Олам

image
0:00
0:00
download

Қироллик денгиз флотининг самолёт ташувчи “Prince of Wales” кемаси Гибралтарга этиб келди, у билан биргаликда “Pursuer” ва “Dasher” патруль кемалари ҳам Ўрта Ер денгизига кирган. Бу ҳақда “Интерфакс” хабар бермоқда.

Маълум қилинишича. “Tomahawk” қанотли ракеталари билан қуролланган Artful атом сувости кемаси ҳам бир кун олдин Гибралтарга кирган. Британия ҳарбий кучлари минтақадаги кемаларнинг кейинги ҳаракатлари ва режалари тўғрисида ҳисобот бермади.

Аввалроқ “Queen Elizabeth” самолёт ташувчи кемаси бошчилигидаги Британиянинг авиакомпания зарбагуруҳи Ўрта Ер денгизига жойлашган эди. Бугун у Сувайш каналидан ўтишни амалга оширади.

Бундан ташқари, АҚШнинг 6-операцион флотининг маълумотларига кўра, америкалик авиаташувчи зарба берувчи гуруҳ, ядровий двигатель ташувчи “Dwight Eisenhower” бошчилигида ҳозир Ўрта Ер денгизида бўлиб турибди. У Форс кўрфази минтақасида жанговар патрулни тугатганидан сўнг АҚШга қайтади.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

364

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг