Буюк Британиядаги заводда кучли портлаш ва ёнғин содир бўлди (видео)

Олам

image
0:00
0:00
download

Кеча, 24 ноябрь куни Буюк Британиянинг Йоркшир графлигида жойлашган минтақадаги энг катта пластмасса ишлаб чиқарадиган заводда дастлаб портлаш, сўнг кучли ёнғин юз берди. Расмийлар аҳолидан эшик-деразаларини ёпиб ўтиришини сўраган. Бу ҳақда маҳаллий нашрлар хабар бермоқда.

Қайд этилишича, ёнғин келиб чиқишидан аввал у ерда кучли портлаш юз берган. Ижтимоий тармоқларда тарқлган видеотасвирларда уйлар устидан аланга ва қора тутуннинг кўтарилаётганини кўриш мумкин. Ёнғиндан бироз вақт ўтиб бутун шаҳарни қора тутун қоплаган.

“Олов шунчалик кучли эдики, ҳатто яқин атрофда яшайдиган одамлар ҳам уйларини тарк эта бошлади. Оловдан чиққан қуюқ қора тутунни ўнлаб километр узоқликдан ҳам кўриш мумкин. Расмийлар аҳолидан деразаларни ёпишни ва кўчага чиқмасликни сўради”, дейилади хабарда. 

Қайд қилинишича, қурбонлар ҳақида маълумот йўқ. Айрим манбаларга кўра, завод ходимлари эвакуация қилинган. Ёнғин сабаблари аниқланмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

162

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг