“Бунёдкор” футбол академиясига янги раҳбар тайинланди
Sport
−
29 June 2022 12791 1 minute
“Бунёдкор” футбол академиясига Азизбек Ҳайдаров директор этиб тайинланди.
Маълумот ўрнида, Ҳайдаров Тошкентнинг “Локомотив” клуби собиқ ярим ҳимоячиси.
2007 йилдан бери (2015 йил 31 март ҳолатига кўра) Ҳайдаров Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафида 67 та ўйин ўтказган, шу жумладан, 2010 йилги футбол бўйича Жаҳон чемпионати саралаш босқичидаги 6 та ўйин.
2007 йилда Ўзбекистон олимпия терма жамоаси сардори бўлган. Ҳайдаров Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафида 2011 йилги Осиё кубоги гуруҳ босқичида Қувайтга қарши ўйинда гол урган эди.
Live
AllBloger Aziz Hakimov 4 yilga qamaldi
11 August
Putin hech narsadan qo'rqmasligini aytdi
11 August