Бундан буён доллар ёки евро курсининг ошиши тадбиркорга муаммо келтирмайди — Президент

Жамият 6260
image

Эндиликда кредитлар миллий валюта “сўм”да берилади. Доллар ва евро курсининг ошиши тадбиркорга муаммо туғдирмайди. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев бугун, 20 август куни тадбиркорлар билан учрашувда шу ҳақда айтиб ўтди.

Президентнинг сўзларига кўра, банклар томонидан келгуси йили халқаро молия бозорларида 5 триллион сўмлик миллий валютада евробондлар чиқарилади.

Шунингдек, Ўзбекистон бозорида ишлашга тайёр бўлган, замонавий технологияларга эга, йирик хорижий банкларни кириб келишига кенг имкониятлар яратилади.

“Банклар четдан ресурсни қандай валютада жалб қилишидан қатъий назар, тадбиркорларга кредитни миллий валюта – “сўм”да ва бизнес вакиллари учун мақбул фоизларда бериш тизими йўлга қўйилади. 

Валютада кредит олган ва бугун қийин аҳволга тушиб қолган юзлаб тадбиркорларимиз ушбу масалани ўз мурожаатларида кўтарганлар.

Шу боис, Молия вазирлиги ҳузурида Валюта хатарларини бошқариш компанияси ва ҳудудларда унинг филиаллари ташкил этилади.

Ушбу компания, банклар томонидан чет эл валютасида жалб қилинаётган маблағларни сўмга ўгириб, кредитни ички бозорда фақат миллий валютада бериш учун зарур шароит яратади. 

Лўнда қилиб айтганда, бундан буён доллар ёки евро курсининг ошиши, тадбиркорга қўшимча муаммо ёки ортиқча харажатларни юзага келтирмайди”, дейди Шавкат Мирзиёев.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 203
Рейтинг: 3.1
t
×