Бухорода йўлнинг қарама-қарши томонида ҳаракатланган ҳайдовчи жазоланди (видео)
Local
−
23 May 2021 14331 1 minute
Ижтимоий тармоқларда Бухоро шаҳрининг марказий кўчаларидан бирида Nexia русумли автомобиль ҳайдовчиси йўл ҳаракати қоидаларини четлаб ўтиб, қарама-қарши йўналишда ҳаракатлангани акс этган видео тарқалди. Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги ЙҲХББ ҳолатга изоҳ берди.
Маълум қилинишича, Бухоро шаҳрида қарама-қарши йўналишда ҳаракатланган қоидабузар ҳайдовчига 2 миилион 450 минг сўм жарима белгиланган.
Бухоро шаҳар ИИО ФМБ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилган ва Nexia автомобили ҳайдовчиси Л.Я.га нисбатан БҲМнинг 10 баравари ҳисобида жарима жазоси белгиланган.
Live
All