Бухорода йўлда ҳаракатланиб кетаётган Hyundai ёниб кетди
Жамият
−
04 Январь 2022
3756Ижтимоий тармоқларда Бухоро вилояти Вобкент туманида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида Labo автомобили ёиб кетгани акс этган видео тарқалди. Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси ушбу ЙТҲ хусусида маълумот берди.
ЙТҲ жорий йилнинг 3 январь куни соат 14:20 ларда Бухоро вилояти, Вобкент тумани ҳудудидан ўтувчи М-37 автомобиль йўлининг 241-километрида содир бўлган.
Қайд этилишича, Ҳайдовчи, 1986 йилда туғилган А.Р. бошқарувидаги "Hyundai-Porter" русумли юк автомобилининг салон қисмида ёнғин юзага келган (ҳаракат вақтида). Ҳайдовчи транспорт воситасини зудлик билан тўхтатган. Ёнғин ўт учирувчилар томонидан бартараф этилган.
Ҳодиса натижасида тан жароҳати олган фуқаролар йўқ. Транспорт воситасига зарар етган.
Мазкур ҳодиса юзасидан Вобкент тумани ФВБ ва ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
LiveБарчаси