Видео: Бухорода чўкаётган 8 ёшли болани Миллий гвардия ходими қутқариб қолди
Жамият
−
02 Июль 2019
5297Бухорода Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ходими ҳовузга чўкаётган вояга етмаган болани қутқариб қолди.
Бухоро вилояти Когон туманида жойлашган “Баҳоуддин Нақшбанд” ёдгорлик масжидига ҳамда марказига қарашли “Биби Орифа” масжидини зиёрат қилишга ташриф буюрган андижонлик оиланинг 8 ёшли фарзанди ота-она қаровисиз қолдирилгани оқибатида масжид ҳовлисида жойлашган ҳовузга тушиб кетган.
Чўкишига оз қолган бир вақтда, шу куни хизматда бўлган Миллий гвардия Бухоро вилояти Қўриқлаш бошқармаси ходими Д. Хўжаев 40 сония ичида болани қутқариб қолган.