Бухорода алдов йўли билан ўзганинг картасидан пул ечиб олган шахс ушланди

3-саҳифа

image

Бухорода ижтимоий тармоқ орқали сохта ҳаволалар жўнатиб, бошқаларни чув туширган шахс ушланди. Бу ҳақда ИИВ Киберхавфсизлик маркази хабар берди.

Қайд этилишича, Қашқадарё вилояти Китоб туманида яшовчи 31 ёшли B.Ф. ички ишлар органларига мурожаат қилиб, банк картасидан 909 минг сўм маблағ ўғирланганини маълум қилган. 

Шундан сўнг, ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида мазкур жиноятни Бухоро вилояти Когон туманида яшовчи 24 ёшли Қ.У. содир этгани аниқланган.

Гумонланувчи сифатида терговга жалб этилган Қ.У. интернет фойдаланувчиларига Telegram орқали турли хил мазмунидаги хабар (ҳавола) жўнатиб, уларни қизиқтириб, банк карта маълумотларини қўлга киритиш орқали пулларни ўғирлаб келгани маълум бўлган.

"Мазкур ҳолат юзасидан ЖКнинг 169-моддаси 3-қисми “б” банди (ўғрилик қонунга хилоф равишда (рухсатсиз) ахборот тизимига кириб ёки ундан фойдаланиб) билан жиноят иши қўзғатилган", дейилади хабарда.


Мақола муаллифи

Теглар

Бухоро пластик карта киберфирибгарлик

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг