Бухоро вилоятига янги прокурор тайинланди
Жамият
−
20 Январь 2021
11640Маҳмуд Шухратович Истамов Бухоро вилоятининг прокурори этиб тайинланди. Бунгача у Марказий Сайлов комиссияси раиси ўринбосари лавозимида фаолият юритаётган эди.
Маълумот учун, Махмуд Истамов 1979 йилда туғилган, олий маълумотли. Тошкент давлат юридик институтини тамомлаган. Мутахассислиги – ҳуқуқшунос.
У 2014-2019 йилларда меҳнат фаолиятини Президент администрациясидаги Олий Мажлис, сиёсий ва жамоат ташкилотлари билан ҳамкорлик қилиш хизмати Сиёсий партиялар билан ҳамкорлик қилиш шўъбаси мудири, Сиёсий-ҳуқуқий масалалар хизмати Суд-ҳуқуқ соҳасидаги қонунчилик шўъбаси мудири лавозимида олиб борган.
Маҳмуд Истамов Марказий сайлов комиссиясига 2019 йил 13 июнда ўтган бўлса, унга қадар Адлия вазирининг биринчи ўринбосари сифатида фаолият юритган.
LiveБарчаси