“Bukhara City”нинг ҳудуди “Tashkent City”никидан каттароқ
Жамият
−
10 Июль 2019
3301Хабарингиз бор, олдинроқ Бухоро шаҳрида “Bukhara City” замонавий ишбилармонлик ва турар жойлар маркази барпо қилиниши ҳақида маълум қилган эдик.
Маълум бўлишича, Бухоро шаҳрининг белгиланган ҳудудларида самарасиз фойдаланилаётган объектлар, бино ва иншоотлар эгаллаган жами 83 гектар майдонда “Bukhara City” замонавий ишбилармонлик ва турар жойлар маркази барпо қилинади. “Bukhara City” ҳудуди жиҳатидан пойтахт Тошкент шаҳрида қурилаётган “Tashkent sity”дан катта ҳисобланади.
Мажмуа ҳудудида музей, халқаро конференция ва форумлар ўтказиш учун “Экспомарказ”, бизнес маркази, кинотеатр, театр, кутубхона, банклар, офислар, турар жой бинолари ва бошқа замонавий объектларни жойлаштиришга устиворлик берилади.
“Bukhara City” ҳудудида объектларни қуриш ва улардан фойдаланиш дирекцияси ташкил этилди. Мазкур мажмуани барпо этиш жараёнида зарур тадбирларни ташкиллаштириш ва инвестиция лойиҳаларини кўриб чиқиш бўйича вилоят кенгаши таркиби тасдиқланди.
Маълумот учун, “Tashkent sity”нинг ҳудуди 80 гектар бўлиб, у 8 та лотга бўлинади. У ерда бизнес-марказлар, савдо мажмуалари, меҳмонхоналар, офислар, Конгресс-холл, кўргазма заллари, Бродвей кўчалари, турар-жойлар, ижтимоий соҳа объектлари, майдони 20 гектарга яқин бўлган ерда боғ ташкил этилиб, ичида икки гектарлик сунъий кўл ва фавворалар бунёд этилади.
LiveБарчаси