Бугун ўзбекистонлик уч шахматчи Жаҳон кубоги 2-босқичида дона суради

Спорт

image

Бугун ўзбекистонлик уч шахматчи Жаҳон кубоги 2-босқичида дона суради. Айни кунларда Озарбайжон пойтахти Баку шаҳрида шахмат бўйича Жаҳон кубоги баҳслари ўтказилмоқда. Бугун, 2 август куни уч нафар Ўзбекистон вакили ўз ўйинини ўтказади. 

Ўзбекистонлик шахматчилар Жавоҳир Синдоров, Нодирбек Ёқуббоев ва Нодирбек Абдусатторов мундиалнинг 2-босқичида дона суради. 

Бугун баҳсга киришадиган ўзбекистонлик шахматчилар:

  • Нодирбек Абдусатторов - Вехап Санал (Туркия);
  • Жавоҳир Синдоров - Маркус Раггер (Австрия);
  • Нодирбек Яқуббоев - Бенжамин Гледура (Венгрия).

Ўйинлар 2 та партиядан иборат. Регламентга кўра, битта раунд ўйини 3 кунгача давом этиши мумкин. Икки партияда ғолиб номи аниқланмаса, шахматчилар тай-брекда куч синашади. Баҳслар Тошкент вақти билан 16:00 да старт олади.


Мақола муаллифи

Теглар

Жавоҳир Синдоров Нодирбек Абдусатторов

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг