Бугун Тошкентнинг айрим ҳудудларида “свет” ўчирилади
Жамият
−
27 Апрель 2023 9634 1 дақиқа
Бугун, 27 апрель куни Пойтахт Тошкентнинг Учтепа тумани ҳудудидаги айрим аҳоли яшаш хонадонлари ҳамда кичик тадбиркорлик субъектларида электр энергияси соат 09:00 дан 17:00 га қадар вақтинчалик ўчирилди. Бу ҳақда “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Тошкент шаҳар филиали Матбуот хизмати хабар берди.
Келтирилишича, таъмирлаш ишлари сабабли Учтепа туманининг Кўкча оқтепа маҳалласи ҳудудидаги аҳоли яшаш хонадонлари ҳамда кичик тадбиркорлик субектларида электр энергияси вақтинча бўлмайди.
“Электр энергияси таъминотидаги вақтинча узилишлар сабабли етказилаётган ноқулайликлар учун ушбу ҳудудларда яшовчи истеъмолчилардан узр сўрайди”, дейилади хабарда.
Live
БарчасиНавоийда Қорбоболар паради ўтказилди
25 Декабрь
Мария Захарова 50 ёшга тўлди
25 Декабрь