Бугун Тошкентнинг айрим ҳудудлари газсиз қолади

Жамият 3673
image

Бугун, 3 февраль куни соат 10:00 - 18:00 лар оралиғида “Ҳудудгаз Пойтахт” ГТФ “Яшнободтумангаз” газ таъминоти бўлими томонидан туманнинг  Султонали Машҳадий кўчаси ерости газ қудуғидаги "компенсатори"да газ сизиб чиқиш ҳолати аниқланганлиги сабабли таъмирлаш ишлари олиб борилади.

Шу муносабат билан туманнинг Махтумқули кўчасидаги 7та кўп қаватли уйларнинг 300та, Султонали Машҳадий кўчасидаги 15та кўп қаватли уйларнинг 55та, 1-тор кўчасидан 2та кўп қаватли уйнинг 55та ҳамда барча ерли аҳоли хонадонлари, шунингдек, улгуржи истеъмолчилар табиий газ таъминотидан вақтинчалик узилади. Бу ҳақда “Ҳудудгаз Пойтахт” газ таъминоти филиали Матбуот хизмати хабар берди.

Таъмирлаш ишлари тугатилгандан сўнг, табиий газ таъминоти қайта тикланиши таъкидланган. “Ҳудудгаз Пойтахт” газ таъминоти филиали таъмирлаш ишлари туфайли етказилаётган ноқулайликлар учун аҳоли ва газ истеъмолчиларидан узр сўраган.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 72
Рейтинг: 3
t
×