Бугун об-ҳаво қандай бўлади?
Жамият
−
08:05 1411 1 дақиқа
Ўзгидромет, бугун, 24 март куни кузатиладиган об-ҳаво прогнозини эълон қилди.
Унга кўра, бугун кундузи ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, шимолда ва чўл ҳудудларда баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат 22-27 даража илиқ бўлади.
Пойтахтда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 23-25 даража илиқ бўлади.
Тоғли ҳудудларда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 10-15 даража илиқ бўлади.