Бугун “Навбаҳор” стадионида янги мавсумнинг очилиши бўлиб ўтади
Спорт
−
04 Май 2019
4445“Навбаҳор” клуби ўзининг уй учрашувларини ўтказувчи "Марказий" стадиони майсаси ЎзПФЛ талаблари даражасига келтирилди. Ундаги илк расмий учрашувни юз минглаб футбол мухлислари интизорлик билан кутишмоқда. Бугун 4 май куни “Навбаҳор” мана шу стадионда Жиззахнинг “Сўғдиёна” клубини қабул қилади.
Шуни таъкидлаб ўтиш керакки, стадион майсаси ҳозирда ажойиб ҳолатга келтирилган.
Шунингдек, ўйиндан олдин стадиондаги клуб дўкони футбол ишқибозларига ўз маҳсулотларини тақдим қилади. Учрашувдан олдин эл севган санъаткорлар стадионга йиғилган мухлисларга ўз куй-қўшиқларини тақдим қилишади.
Coca Cola Суперлигасининг 7-туридан жой олган учрашув очилиш маросими соат 19:00 да бошланади. Стадионнинг очилиш маросимида ЎФА биринчи вице-президенти Умид Аҳмаджонов иштирок этади.
Аввалроқ ЎФА биринчи вице-президенти Андижондаги “Соғлом авлод”нинг қайта очилишида ҳам иштирок этганди.
LiveБарчаси