Буюк Британияда эшикларни ёпиб, ташқарига чиқмасликни маслаҳат беришди
Олам
−
12 август 2019 9953 1 дақиқа
Буюк Британияда номаълум кимёвий моддаларнинг оқиши бир неча кишига таъсир кўрсатди.
Ҳодиса 11 август куни мамлакат жанубидаги Уортинг шаҳри яқинидаги пляжда юз берди, дея хабар бермоқда “Euronews”.
Полиция ҳисоботида айтилишича, фавқулодда вазиятлар хизмати бир нечта одамнинг кўзларида оғриқ ва қусиш каби аломатлар пайдо бўлганини аниқлаган ва ҳозирда тергов давом этмоқда.
Гувоҳларнинг сўзларига кўра, заҳарланиш белгилари бўлган одамлар шифохоналарга юборилган. Яқин атрофдаги уйларнинг аҳолисига деразаларни ёпиб, ташқарига чиқмасликни маслаҳат берди.
Live
Барчаси“Бойсун дўпписи” патентланди
16 сентябр
Рональд Куманнинг аёли 65 ёшида вафот этди
16 сентябр