Бугун коронавирусдан соғайганлар янги беморлардан кўп бўлди
Жамият
−
19 Сентябрь 2020 12647 1 дақиқа
Бугун, 19 сентябрь куни мамлакатимизда 614 ҳолатда касаллик қайд этилди.
Шу билан бирга, Тошкент шаҳрида 4 нафар, Тошкент вилоятида 2 нафар, жами 6 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.
Кун давомида Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент, Наманган, Андижон, Қашқадарё, Самарқанд, Хоразм, Сурхондарё ҳамда Фарғона вилоятларида 626 нафар бемор тузалди.
Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 50 992 нафар бемордан 47 271 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 93 фоизни ташкил этмоқда.
Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 3 294 нафар бемордан 495 нафари оғир, 267 нафари эса ўта оғир аҳволда.
Live
Барчаси
Оҳангаронда юк машинаси ёниб кетди
01 Ноябрь
Тошкент атрофида яна далалар ёқиляпти
01 Ноябрь