Бугун айрим ҳудудларда туман тушиб, қор ва ёмғир ёғиши мумкин

Бу қизиқ

image

Гидрометеорология хизмати маркази бугун, 9 октябрь куни Ўзбекистонда қандай об-ҳаво кузатилиши ҳақида маълумот берди.

Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёмғир ёғади. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 8-10° илиқ, кундузи 13-15° илиқ бўлади.

Қорaқaлпоғистон Республикаси ва Хорaзм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шимоли-шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 0-5° илиқ, Устюртда 0-3° совуқгача, кундузи 10-15° илиқ бўлади.

Бухоро вa Нaвоий вилоятлaрида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шимоли-шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 5-10° илиқ, кундузи 10-15° илиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззaх ва Сирдaрё вилоятлaрида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда бироз ёмғир ёғади. Туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 5-10° илиқ, кундузи 10-15° илиқ бўлади.

Қaшқaдaрё вилоятида ҳаво ўзгариб туради, кечаси ва куннинг биринчи ярмида баъзи жойларда бироз ёмғир ёғади. Кундузи ёғингарчилик кутилмайди. Туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 5-10° илиқ, кундузи 13-18° илиқ бўлади.

Сурхондaрё вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 5-10° илиқ, кундузи 16-21° илиқ бўлади.

Aндижон, Нaмaнгaн, Фарғона вилоятлaрида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғади. Туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 7-12° илиқ, кундузи 12-17° илиқ бўлади.

Республикaнинг тоғли ҳудудлaрида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади, кучли бўлиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 0-5° илиқ, кундузи 3-8° илиқ бўлади.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

24

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг