Бугун 7 ҳудудда қарийб 500 бемор соғайди
Жамият
−
20 Август 2020
10326Бугун, 20 август куни Ўзбекистонда 581 ҳолатда касаллик қайд этилган бўлиб, барчаси тана ҳарорати кўтарилганлиги боис профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Шу билан бирга, Тошкент шаҳрида 4 нафар, Сурхондарё вилоятида 1, Тошкент вилоятида ҳам 1 нафар, жами 6 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.
Кун давомида Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент, Наманган, Самарқанд, Навоий ҳамда Андижон вилоятларида жами 498 нафар бемор соғайди.
Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 37 693 нафар бемордан 33 442 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 88 фоизни ташкил этмоқда.
Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 3997 нафар бемордан 255 нафари оғир, 66 нафари эса ўта оғир аҳволда.
LiveБарчаси