“Фаол фуқаролар ҳафталиги – 2022” форумида муқобил энергия афзалликлари муҳокама қилинди

Бизнес

image

Бугун, 15 июнь куни Ўзбекистонда “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати томонидан ташкил этилган “Фаол фуқаролар ҳафталиги – 2022” доирасида Экологик форум бўлиб ўтди. Тадбирдан кўзланган мақсад Ўзбекистоннинг экологияга йўналтирилган нодавлат-нотижорат ташкилотлари ва эко-фаолларини мамлакатдаги долзарб экологик муаммолар, жумладан, углерод нейтраллигига эришишда илғор технологиялар ва муқобил энергия манбаларининг роли бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш учун бирлаштиришдан иборат эди.

Huawei “Бир миллион дарахт” лойиҳасида “Юксалиш” миллий ҳаракатининг ҳамкори сифатида “Фаол фуқаролар ҳафталиги – 2022” доирасида ўтказилган “Яшил иқтисодиёт ва инновациялар барқарор ривожланиш драйвери сифатида” экологик форумни қўллаб-қувватлади.

“Бугун ҳар бир корхона, ташкилот, ҳар бир инсон ўз фаолиятидан кейин қандай из қолдираётгани, яшил дунёни асраб-авайлашга қўшадиган ҳиссаси ҳақида ўйлаши керак. Huawei ўз фаолиятида ҳам корпоратив масъулиятли фуқаро, ҳам экотадбирларда иштирок этувчи, ҳам инновацияларга доимий сармоя киритувчи технология компанияси позициясидан туриб, сайёрамизнинг барқарор ривожланишини сақлашга эътибор қаратишга интилади. Бизнинг технологиямиз углерод чиқиндиларини камайтириш, қайта тикланувчи енергиядан фойдаланишни кўпайтириш, айланма сиклли иқтисодиётни ривожлантириш ва технология орқали табиатни асраш стратегиясидан иборат. Рақамли технологиялар атроф-муҳитни муҳофаза қилишнинг асосий омили эканлигига ишонамиз”, дейди Huawei компаниясининг Ўзбекистондаги директори жаноб Чэнь Цзякай ўзининг кириш нутқида.

Форум давомида иштирокчилар экологик ҳамжамиятни ташвишга соладиган энг долзарб мавзулар, хусусан, атроф-муҳит ва биохилма-хилликни сақлашнинг замонавий вазифалари, “яшил” иқтисодиётнинг асосий тамойиллари, сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш ва ернинг деградацияси сингари долзарб мавзуларни тилга олишди. Huawei компанияси қайта тикланадиган энергия манбаларини жорий этиш ва ривожлантиришга, шунингдек, углерод нейтраллигига эришиш учун саноат, транспорт, қурилиш соҳаларининг рақамли трансформациясини жадаллаштириш ҳамда “яшил” рақамли инфратузилмадан фойдаланиш зарурлигига эътибор қаратди.

Тадбир давомида Huawei БМТ Тараққиёт дастури томонидан 2020 йилда бошланган “Green Aral Sea” лойиҳасини қўллаб-қувватлашга қўшадиган навбатдаги ҳиссаси ҳақида маълум қилди. Лойиҳадан кўзланган мақсад саксовул кўчатлари экиш орқали Орол денгизи тубини кўкаламзорлаштириб, Орол денгизи минтақасида иқлим ўзгаришининг салбий оқибатларини юмшатишдир. Лойиҳанинг “яшил” чемпиони сифатида Huawei жорий йилда 10 000 та кўчат экишга ёрдам кўрсатади ва компаниянинг умумий ҳиссасини 40 000 та саксовул кўчатига етказади.

Huawei Ўзбекистонда 20 йилдан кўпроқ вақтдан бери илғор технологияларни жорий этиш ва маҳаллий ҳамжамиятларни қўллаб-қувватлаш орқали мамлакатнинг барқарор ривожланишига ҳисса қўшишга ҳаракат қилиб, ўз фаолиятини юритмоқда. 2020 йилда компания Green Uzbekistan ташаббусини бошлаб, унинг доирасида “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати ва БМТ Тараққиёт дастурининг эколойиҳаларига қўшилди, шунингдек, “Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти” Миллий тадқиқот университети билан биргаликда қишлоқ хўжалигини рақамлаштириш бўйича пилот лойиҳани амалга оширди.

Батафсил маълумот учун сайтимизга ташриф буюринг greenaralsea.org | huawei.com

Реклама ҳуқуқи асосида


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

7

Рейтинг

3.6

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг