Бу йил март ойи қандай бўлади?
Бу қизиқ
−
28 Февраль
23747Ўзгидромет бу йил 2025 йилнинг баҳор ойида қандай об-ҳаво кузатилишини маълум қилди.
Унга кўра, Ўзбекистон бўйича март ойининг биринчи ўн кунлиги бошида нисбатан совуқ ҳаво бўлиши кутилмоқда. Ҳарорат асосан кечалари 3 даража совуқ-2 даража илиқ бўлади, кундуз кунлари 7-10 даража илиқдан 0-3 даража илиққача ўзгариб туради.
2-3 март кунлари Республика бўйича баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Республика шимолида 1 март куни қор кўринишидаги ёғингарчилик бўлиши кутилмоқда. Ҳаво ҳарорати кечалари 2-7 даража совуқдан 7-12 даража совуққача, кундуз кунлари 0-5 даража совуқдан 3-8 даража илиққача ўзгариб туради.
Биринчи ўн кунликнинг иккинчи ярмида ҳаво ҳарорати меъёрий қийматларгача – кечалари 3-8 даража илиққача, кундуз кунлари 10-15 даража илиққача кўтарилади. 8-10 март кунлари Республика бўйича баъзи жойларда яна ёғингарчилик (ёмғир кўринишида) бўлиши кутилмоқда.
Кейинчалик март ойининг охиригача ҳарорат кечалари 7-12 даража илиқдан 2 даража совуқ-3 даража илиққача, кундуз кунлари 17-22 даража илиқдан 5-10 даража илиққача ўзгариб туриши кутилмоқда. Республика жанубида энг илиқ кунларда ҳаво ҳарорати 25-27 даража илиққача кўтарилади.
Жаҳон прогнозлаш марказлари ҳисобларига асосланиб, Ўзгидрометнинг дастлабки ҳисобларига кўра, умуман март ойи бироз илиқ ой деб баҳоланмоқда. Ўртача ойлик ҳаво ҳарорати меъёр атрофида, баъзи жойларда меъёрдан 1-1,5 даражага юқори бўлиши кутилмоқда.
LiveБарчаси
Самарқанд иқлим форуми бошланди.
04 Апрель