Бу ҳафта Ўзбекистонда қандай об-ҳаво кузатилади?

Бу қизиқ

image

Бошланган ҳафтада Ўзбекистонга нам ҳаво массаси кириб келади. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар берди.

Эртага, 27 декабрь куни республика ҳудудининг катта қисмида ёғингарчилик кутилмайди. Туркманистон ҳудудидан нам ва илиқ ҳаво кириб келишида фақат Бухоро, Навоий, Самарқанд, Қашқадарё вилоятларида баъзи жойларда кучсиз ёмғир ёғади. 

Шимолда ва чўл ҳудудларда бироз ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши мумкин. Кундузи ҳаво ҳарорати 7-12 даража илиқ, баъзи жойларда 15 даражагача илиқ бўлади.

28 декабрда нам ҳаво массаси жанубий вилоятлардан республиканинг марказий ҳудудларига силжийди. Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида баъзи жойларда бироз ёмғир ёғади, қолган ҳудудларда ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати кечаси 2 даража совуқ, кундузи 5-10 даража илиқ атрофида бўлади.

29-30 декабрь кунлари мамлакат бўйича ёғингарчилик бўлиши эҳтимоли кам. Ҳарорат кечаси 2 даража совуқ 3 даража илиқ атрофида бўлади, кундузи ҳарорат 2-7 даража илиқ бўлади.

Шунингдек, республика бўйича баъзи жойларда туман тушади. Ушбу ҳафтада тоғ олди ва тоғли ҳудудларда вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

640

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг