Британиялик миллиардер Дэвид Баркли вафот этди

Жамият 1551
image

Британиялик миллиардер ва “Telegraph Media Group” эгаси Девид Баркли қисқа касалликдан сўнг 86 ёшида вафот этди. Бу ҳақда бугун, 13 январь куни “The Daily Telegraph” хабар берди.

Девид Баркли 60 йилларнинг бошларида эгизак акаси Фредерик билан биргаликда биноларни таъмирлаш, сотиб олиш ва ижарага олиш билан шуғулланган. Кейинчалик улар меҳмондўстлик ва чакана бизнесда катта бойликларга эга бўлди. 2004 йилда уларнинг бизнес империяси “The Daily Telegraph” ва “The Sunday Telegraph”, шунингдек, “The Spectator” ижтимоий ва сиёсий журналларини ўз ичига олган “Telegraph Media Group” компаниясини сотиб олиш билан кенгайди.

“The Daily Telegraph” 1855 йилда ташкил топган. Газета Консерватив партияга содиқлиги билан танилган. Сотиб олганидан сўнг, Баркли нашр консерваторлар оғзаки обрўсидан халос бўлиши мумкинлигини тан олди, аммо бу амалга ошмади. “The Daily Telegraph” консерватив йўналишга содиқ қолишда давом этди. 2019 йилда Консерватив партиянинг этакчисига сайловлар пайтида у илгари Европа Иттифоқидаги унинг ходими, муҳаррири ва шарҳловчиси бўлган Борис Жонсоннинг номзодини қўллаб-қувватлади.

Умиджон Нозимжонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 26
Рейтинг: 2.9
t
×