Британиядаги заводлар ёппасига ёпилиши мумкин
Олам
−
03 Сентябрь 2022
28369Буюк Британиядаги 10 корхонадан олтитаси электр энергияси нархи ошиши сабабли ёпилиши мумкин. Бу ҳақда Британия ишлаб чиқарувчилари манфаатларини ифодаловчи “Маke Uk” гуруҳи тадқиқотига асосланиб, “Bloomberg” агентлиги хабар берди.
Тадқиқотга кўра, ишлаб чиқарувчиларнинг деярли ярми ўтган йили электр энергияси учун тўловларни ошишини бошдан кечирган. Заводларнинг 13 фоизи ҳозирда иш вақтини қисқартирмоқда, 7 фоизи эса ишлаб чиқаришни узоқроқ муддатга тўхтатмоқда.
“Ҳукумат фавқулодда чораларга муҳтож. Биз аллақачон глобал рақобатчиларимиздан ортда қолганмиз”, дейди “Make Uk” бош директори Стивен Фипсон.
Гуруҳ саноатдаги инқирознинг олдини олиш учун ҳукумат кўриши керак бўлган бир қатор чораларни таклиф қилган. Жумладан, электр энергияси учун тўловларга қўшилган қиймат солиғини 20 фоиздан 5 фоизга камайтириш, қурилиш ва ускуналар учун имтиёзларини кенгайтириш, суғурта мукофотларини оширишни рад этиш кабилар.
Маълумот ўрнида, Россиянинг Украинадаги ҳарбий амалиёти ва санкциялар фонида Европада электр энергияси нархи кўтарилди. Оқибатда Европа давлатлари озиқ-овқат ва коммунал хизматлар нархларининг рекорд даражада ошиши билан юзма-юз келмоқда.
Фарангиз Салимова
LiveБарчаси