Британиядаги иқтисодий қийинчиликлар 2023 йилда ҳам давом этади – Сунак
Олам
−
31 Декабрь 2022
5391Украинадаги можаро туфайли Буюк Британиядаги иқтисодий қийинчиликлар 2023 йилда ҳам давом этади. Бу ҳақда мамлакат Бош вазири Риши Сунак видеомурожаатида айтиб ўтди.
"Мен барча муаммоларимиз янги йилда тугайди, деб даъво қилмоқчи эмасман. Аммо 2023 йил бизга Буюк Британиядаги энг яхшисини жаҳон саҳнасида намойиш қилиш имкониятини беради", дейди ҳукумат раҳбари.
У Буюк Британия иқтисодий қийинчиликларга қарамай, Украина ҳукуматини қўллаб-қувватлашда давом этишини айтиб ўтган.
“Ўтган 12 ойни сарҳисоб қилсак, 2022 йил электр энергияси нархининг мисли кўрилмаган ўсишига дуч келган кўплаб британияликлар учун оғир йил бўлди”, дейди у.
Миллий статистика бошқармаси ҳисоботига кўра, Буюк Британияда ноябрь ойида инфляция йиллик ҳисобда 10,7 фоизни ташкил этган. Нархлар ўсишининг асосий сабаби эса Украинадаги можаро туфайли Ғарб ва Россия ўртасидаги санкция урушидир.
LiveБарчаси