Британия Киевга дронларни уриб туширишда ёрдам берса, НАТО ва Россия ўртасида хавфли эскалация пайдо бўлади – Кэмерон

Олам

image

Буюк Британия Ташқи ишлар вазири Дэвид Кэмерон агар мамлакат кучлари Эроннинг Исроилга ҳужуми пайтида бўлгани каби Украинага дронларни уриб туширишда ёрдам берса, бу НАТО қўшинлари ва Россия армияси ўртасида тўғридан-тўғри хавфли эскалацияга олиб келишини айтди. Унинг сўзларини LBC келтирмоқда.

“Агар сиз Европадаги кенгроқ уруш нуқтаи назаридан кучайишдан сақланмоқчи бўлсангиз, менимча, НАТО қўшинлари ва Россия кучлари ўртасидаги тўғридан тўғри тўқнашувдан қочишингиз керак”, дейди Кэмерон.

У журналистнинг Британия Ҳарбий-ҳаво кучлари нега Украинага дронларни уриб тушириш орқали ёрдам бермаслигига оид саволига ҳам жавоб берган.

Кэмероннинг фикрича, самолётлардан фойдаланиш ракеталарни ва учувчисиз ҳаво мудофаа тизимларини уриб туширишнинг энг яхши усули эмас.

Унинг сўзларига кўра, Британия ва бошқа давлатлар қила оладиган энг яхши нарса бу Украинага молиявий ёрдам ва қурол-яроғ беришда давом этишдир.

Маълумот учун, Эроннинг 14 апрель, якшанбага ўтар кечаси уюштирган ҳужуми чоғида Исроилга ўнлаб учувчисиз самолётлар, шунингдек, қанотли ва баллистик ракеталар учирилди.

Дронларнинг бир қисми Америка кучлари ва уларнинг иттифоқчилари томонидан Исроил ҳудудидан ташқарида уриб туширилган.

Шундан сўнг Буюк Британия Бош вазири Риши Сунак RAF қирувчилари Эроннинг бир нечта учувчисиз учоқларини ҳам уриб туширганини тасдиқлади.

Россия қўшинлари эса Украина ҳудудига мунтазам равишда Эронда ишлаб чиқарилган дронлар билан ҳужум қилиб, кўпинча энергия инфратузилмасини нишонга олади.


Мақола муаллифи

Теглар

Буюк Британия Украина Дэвид Кэмерон эскалация

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг