Бразилияда болалар боғчасига қуролли ҳужум уюштирилди
Жамият
−
05 Май 2021
5371Бразилиянинг Саудадис муниципалитетида болалар боғчасига ҳужум қилиниши натижасида беш киши вафот этди. Бу ҳақда Санта-Катарина штати полициясига таяниб хабар берилган.
Ҳужумни мачете билан қуролланган 18 ёшли ўспирин содир этган.
Қурбонлар орасида икки ёшга тўлмаган учта ёш бола ва икки нафар ходим борлиги айтилмоқда.
Ҳодиса содир бўлган пайтда бинода 30 га яқин бола бўлган.
Тарбиячилар болалар билан бирга хонада қамалиб олгани сабабли жабрдийдалар сони кўп бўлмаган.
Ҳужумдан кейин тажовузкор ўз жонига қасд қилмоқчи бўлган, аммо яқин атрофдаги аҳоли бунинг олдини олган. Айни пайтда у шифохонада.
LiveБарчаси
Эртадан Тошкентдаги 8 та кўчаларда ҳаракатланиш чекланади
07 Ноябрь 2023
Фарғонада қиймати 76 млн сўмлик “паққиллоқлар” ушланди
07 Ноябрь 2023
Шавкат Мирзиёев Қатар собиқ бош вазирини қабул қилди
07 Ноябрь 2023
Фаластин Бош вазири Муҳаммад Штае Ғазодаги уруш сабаб ҳалок бўлган болалар ҳақида гапираётиб йиғлаб юборди
07 Ноябрь 2023