Божхона органлари вазифалари кенгайтирилди

Жамият

image

Жорий йилнинг 18 февраль куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев имзолаган Давлат божхона хизмати тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига қўшимча ва ўзгартишлар киритиш ҳақида”ги қонун билан божхона органлари вазифалари кенгайтирилди.

Ўзгартириш ва қўшимчалар қуйидагилардан иборат:

биринчидан, 3-модда еттинчи хатбоши билан тўлдирилди ва унга кўра божхона органларининг вазифалари доираси кенгайтирилди. Эндиликда, улардан бири жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ҳамда амалга оширишда ўз ваколатлари доирасида иштирок этишдир;

иккинчидан, 7-модда ҳам тўртинчи ва ўн учинчи хатбошилар билан тўлдирилди ва уларга мувофиқ, божхона органлари божхона аудитини амалга ошириш, шунингдек жисмоний ва юридик шахсларга қонунчиликда белгиланган тартибда пулли хизматлар кўрсатишга ҳақли;

учинчидан, 13-модданинг тўртинчи қисми янги таҳрирда баён этилди ва унда қуйидаги алоҳида ҳолларда божхона органлари хизматга қабул қилиниши белгиланди:

•    Президентнинг фармони, қарори ёки фармойиши, шунингдек розилиги ёки Вазирлар Маҳкамасининг қарори ёхуд ДБҚ раисининг буйруғи асосида – бошқа давлат органларининг ва ташкилотларининг ходимлари;
•    ДБҚ раисининг буйруғи асосида – ёши 30 дан ошган, тор ихтисосликдаги юқори малакали мутахассислар.

тўртинчидан, 13-модданинг бешинчи қисми ҳам ўзгартирилди. Ўзгартишларга мувофиқ, ярашув муносабати билан жиноий жавобгарликдан озод қилинган фуқаролар божхона органларига хизматга қабул қилиниши мумкин бўлмаган шахслар қаторига қўшилди;

бешинчидан, 17-модданинг биринчи қисми янги таҳрирда баён этилди ва унда айтилишича, ДБҚ раиси Бош вазирнинг Олий Мажлис Қонунчилик палатаси маъқуллаганидан кейин киритилган тақдимига биноан Президент томонидан лавозимга тасдиқланади ва лавозимидан озод этилади;

олтинчидан, 18-модда иккинчи қисм билан тўлдирилди. Эндиликда, божхона органларига қабул қилинган ходимлар (Божхона институти битирувчиларидан ташқари) мажбурий тартибда бирламчи касбий қайта тайёргарликдан ўтади.

Бошқа ўзгартириш ва қўшимчалар ҳам киритилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

77

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made