Бошига чопқи кириб кетган эркак шифохонада навбат кутди (видео)
Олам
−
09 Май 7649 1 дақиқа
Ҳиндистоннинг Мумбай шаҳрида шифокорлар бошига мачете (катта чопқи пичоқ) кириб кетган эркакнинг ҳаётини сақлаб қолди. Бу ҳақда “India Today” хабар берди.
Маълум қилинишича, ҳужум вақтида мачете жабрланувчи Роҳит Паварнинг бош суягини тешиб, тахминан тўрт сантиметргача миясига кириб кетган.
Шунга қарамай, эркак ҳужумдан кейин мустақил равишда касалхонага етиб борган. У ёрдам кутаётган вақтда умумий навбатда турган ва телефондан фойдаланиб ўтирган.
Ҳодиса 1 майга ўтар кечаси Манхурд туманида шахсий можаро ортидан содир бўлган. Сион шифохонаси жарроҳлари операция орқали мачетени муваффақиятли олиб ташлаган. Ҳозирда беморнинг аҳволи барқарор деб баҳоланмоқда.
Орадан бир кун ўтиб полиция уч нафар гумонланувчини қўлга олган. Уларнинг барчаси вояга етмаганлар бўлиб, махсус тарбия муассасасига жўнатилган. Тергов давом этмоқда.
Касалхонада олинган ва Роҳит Павар бошида мачете билан телефонда гаплашаётгани акс этган видео ижтимоий тармоқларда тез тарқалган.
Live
Барчаси